Коронавирус пандемияси яна уч ойга узайтирилди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг 14-йиғилишида коронавирус пандемиясини яна уч ойга узайтириш бўйича қарор қабул қилинди.

    Қўмита аъзолари СOVID-19 дан ўлим кўрсаткичлари бошқа респиратор касалликларга нисбатан юқорилигидан хавотирда эканлигини маълум қилди. Қолаверса, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда мазкур хасталикка қарши вакциналар захираси етарли эмас.

    Экспертлар хулосасига кўра, дунё бўйлаб оммавий иммунитетни шакллантириш инфекцияни жиловлашга ёрдам беради. Бироқ коронавирус келгусида одамлар ва ҳайвонларда доимий патоген бўлиб қолиши мумкин.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг таъкидлашича, ЖССТнинг Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ҳар уч ойда бир марта йиғилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates