2023 йилнинг 1-ярим йиллиги якунларига кўра, автомобиллар савдоси 2-чоракдаги 14% ўсишга нисбатан йиллик ўсиш 11%га етиб, 718,2 мингта автомобилни ташкил этди ва савдолар 372 мингтадан ошди.
Умуман олганда, июнь ойида сотилган автомобиллар сони 123 мингтани ташкил этиб, май ойига нисбатан 21%га сезиларли пасайиш ва ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 2,6%га ўсиш кузатилди.
Ёзнинг биринчи ойида Ўзбекистонда 110,5 минг дона енгил автомобиллар сотилган бўлиб, бир ой давомида 21,6 фоизга камайган.
Енгил автомобиллар савдосининг энг катта пасайиши Сирдарё – 36 фоиз, Бухоро – 34 фоиз вилоятларида ва Тошкент шаҳрида – 34 фоиз қайд этилди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сотувлар 0,9 фоизга ошди.
1-расм. Енгил автомобиллар сонининг ўзгариш динамикаси, 2021-2023 йй.

Бирламчи автомобил бозоридаги вазият
Ой давомида бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси 17,5 фоизга камайди. Шу билан бирга, 2022 йил июнь ойига нисбатан бирламчи бозорда 8,4% ўсиш қайд этилди.
Янги маҳаллий енгил автомобиллар савдоси деярли 24 мингни ташкил этди ва май ойига нисбатан 20 фоизга камайди.
Енгил автомобиллар бозори
Хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 3,7 мингтани ташкил этиб, 14 фоизга ўсди.
2-расм. Бирламчи ва иккиламчи енгил автомобил бозори (2021-2023)

Иккиламчи автомобил бозоридаги вазият
Июнь ойида енгил автомобилларнинг иккиламчи автомобил бозори ҳам сотувларнинг пасайиши билан ажралиб турди. Ой давомида деярли 83 мингта енгил автомобиллар сотилган, бу май ойига нисбатан 23 фоизга кам.
Электромобиллар бозори
2023 йилнинг биринчи ярмида электромобиллар савдоси 7,6 мингтани ташкил этиб, йиллик ўсиши 1,7 баравар кўпайди. Шу билан бирга, 2-чоракда 5,4 минг дона электромобил сотилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп.
Июнь ойида енгил электромобиллар савдоси 8,7 фоизга ўсди ва 2,1 мингтани ташкил этди. Тошкент шаҳри электромобиллар савдоси бўйича етакчилигича қолмоқда - 1,6 мингта. Тошкент ва Фарғона вилоятларида мос равишда 105 дона ва 102 дона сотилган.
Электромобилларнинг бирламчи бозори бир ой давомида 14 фоизга ўсди. Иккиламчи бозорда сотувлар июнь ойида 8,5 фоизга камайди.

Маълумот учун: Ўзбекистон автомобиль бозори шарҳи – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказиладиган тадқиқот йўналишларидан бири бўлиб, унда ҳам мамлакатда, ҳам хорижда ишлаб чиқариладиган енгил автомобиллар ва электромобиллар савдоси динамикаси акс эттирилади. Маълумотлар ҳисобот ойи учун ҳам, йил бошидан ҳисобот ойигача бўлган давр учун ҳам тақдим этилади.
Дарья Мирошникова,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими









