Шота Руставели кўчаси реконструкциясининг молиялаштирилиши бўйича тушунтириш берилди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасини қайта қуриш лойиҳаси кўрсаткичлари нотўғри талқин қилинмоқда.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур масала юзасидан тушунтириш берди.

    Қайд этилишича, баъзи манбаларда келтирилган 198 миллион АҚШ доллари миқдоридаги сумма фақат битта кўчани қайта қуриш лойиҳасига тегишли эмас. Гап транспорт тармоғи ва унга туташ ҳудудларни (пиёдалар йўлаклари, велосипедчилар йўлаклари, суғориш, ёритиш, дренаж тизимлари ва бошқалар) модернизация қилиш бўйича кенг қамровли инфратузилмавий тадбирларни ўз ичига олган доиравий келишув ҳақида бормоқда.

    Ушбу ҳужжат дастлабки характерга эга — аниқ шартлар, ҳажмлар, муддатлар ва смета ҳисоб-китоблари алоҳида лойиҳа блокларини тайёрлаш жараёнида аниқланади.

    Мазкур келишув доирасида ўртача 50 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ишларнинг биринчи босқичи Шота Руставели кўчасини комплекс қайта қуриш, шунингдек, Амир Темур хиёбони, Шаҳрисабз кўчаси ва Олмазор туманида жойлашган бошқа муҳим участкаларни янгилашни ўз ичига олади. Юқорида келтирилган тақдимот лавҳасида бу ишларнинг бир қисми кўрсатилган.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги барча лойиҳалар амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилган ҳолда, шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойилларига амал қилган ҳолда амалга оширилаётганини таъкидлайди. Барча долзарб маълумотлар жамоатчиликка мунтазам равишда етказиб борилади.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates