Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, тумандаги “Ўзбекистон овози“ кўчаси тубдан таъмирланиб замонавий инфратузилма, туризм кўчасига айлантирилмоқда.
Маълумотларга кўра, қурилиш, таъмирлаш ишларини жадаллаштириш мақсадида “Содиқ Азимов“ кўчаси ва “Ўзбекистон овози“ кўчалари кесишмасида автоуловлар ҳаракати бугун, 2 июль соат 12:00 дан 5 июль соат 08:00 га қадар вақтинча автоуловлар ҳаракати чекланади.
Маълумот ўрнида, Мустақиллик шох кўчасидан ҳаракатланганда Махатма Ганди кўчасига ўтиш ва қайрилиб олиш мумкин;
— Маҳтумқули кўчасидан ҳаракатланганда Содиқ Азимов кўчасининг “Ўзбекистон овози“ кўчасига туташ қисмидан қайрилиб олиш мумкин.
Таъмирлаш ишлари кун-у, тун ташкил этилади ва икки сменада амалий ишлар олиб борилади, — дейилади хабарда.