Тошкентдаги 97 ва 157-сонли автобус йўналишлари қатнов йўли вақтинча ўзгартирилди

    Транспорт 25 июн 2025 666

    Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 97- ва 157-сонли автобус йўналишлари қатнов йўли вақтинчалик ўзгартирилди.

    Қайд этилишича, ҳар икки йўналиш А.Темур ва Боғишамол кўчалари кесишмасидан ортга қайрилиб, ўз йўналиши бўйича ҳаракатни давом эттиради.

    97-сонли автобус йўналиши Тошкент вокзалидан Юнусобод деҳқон бозорига боришда А.Темур ва Боғишамол кесишмасигача ҳаракатланади ва у ердан ортга қайрилиб, белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатни давом эттиради.

    157-сонли автобус йўналиши эса “Пахтакор“ метро бекатидан Юнусобод 19-даҳага боришда худди шу кесишмага етиб боради ва ортга қайрилади.

    Йўл таъмирлаш ишлари якунлангач, автобуслар аввалги йўналиш бўйича ҳаракатланишни давом эттиради, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates