Сўқоққа бориб давлат хизматлари кўрсатилди

    Рақамлаштириш 13 апрел 2021 1781

    Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси “маҳаллабай” тизими асосида иш олиб бормоқда.

    Чекка ва олис ҳудудларда давлат хизматлари марказлари томонидан сайёр давлат хизматлари кўрсатилаётгани фуқаро ва тадбиркорлар учун қулайлик туғдирмоқда.

    Паркент тумани Давлат хизматлари маркази мобил автобуси бу гал Сўқоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида бўлди. Туман марказидан 10-15 чақирим олисда жойлашган «Улуғбек», «Ҳуррият», «Чашма» ва «Чинор» маҳалла фуқаролар йиғинида 12 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

    Деярли ҳар куни аҳоли бирор бир юмуш билан Давлат хизматлари марказига иши тушади. Давлат хизматлари маркази ходимлари мобил автобусда сўқоқликларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилди.

    — Биз аҳоли ўртасида хизматларни туманлар марказига келмасдан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда олишни ҳам тарғиб қиляпмиз, — дейди Паркент туман Давлат хизматлари маркази директори Жаҳонгир Ризаев. — Мазкур портал орқали мурожаат қилган шахсларга тўлов борасида имтиёзлар ҳам борлиги тушунтириляпти. Бунда фуқароларимизнинг ҳам вақти ҳам маблағи тежалади. Қолаверса, Давлат хизматлари марказларида навбат кутишнинг олди олинади. Сайёр хизмат давомида фуқароларга 20 га яқин давлат хизмати кўрсатилди.

    Шу куни туман давлат хизматлари маркази ходимлари 51-сонли мактаб ўқитувчилари учун хизматлардан электрон тарзда фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида тушунтириш-тарғибот тадбирлари ташкил этди.

    Ҳозирги вақтга қадар Тошкент вилоятидаги 235 та маҳалла фуқаролар йиғинида тушунтириш-тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Унда 13 минг нафарга яқин фуқаро иштирок этди.

    Шунингдек, вилоятдаги 225 та таълим муассасасида ўтказилган тарғибот тадбирларида 8 минг нафар ўқитувчи ва ўқувчиларга электрон хизматдан фойдаланиш юзасидан йўл-йўриқлар кўрсатилди.

    ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

    матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates