“Янги Ўзбекистон” деган тушунча реал воқеликка айланди

    “Янги Ўзбекистон” газетасида чоп этилган Президент Шавкат Мирзиёевнинг газета бош муҳаррири Салим Дониёров билан бўлган суҳбати халқимиз орасида катта резонансни келтириб чиқарди. Интервьюда Ўзбекистоннинг охирги 5 йилликдаги ривожланиш йўли, ички ва ташқи сиёсати, ҳозирги кундаги устувор вазифалар ҳақидаги сўз боради. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов мулоҳазалари шу ҳақда:

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррирининг саволларига берган жавоблари нашр этилди. “Янги Ўзбекистон: демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” сарлавҳаси остида чоп этилган ушбу интервью халқимиз орасида катта резонанс келтириб чиқарди.

    Авваламбор, бу интервью — фундаментал дастурий чиқиш. Унда сўнгги 5 йилликда янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли, ички ва ташқи сиёсати, бугунги ва эртанги кунига доир устувор вазифалар ҳақидаги мулоҳазалар баён қилинган.

    Ҳар қандай иқтисодчи, сиёсий эксперт ва социолог учун 5 йилда мамлакатда амалга оширилган тизимли ўзгаришлар ҳақида ўша ислоҳотларнинг асосий ташаббускори, бевосита раҳбаридан эшитиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга.

    Янги Ўзбекистонни барпо этиш концепциясининг ташаббускори бўлган давлатимиз раҳбари барча соҳалар қаторида алоҳида эътиборни таълим масалаларига қаратди. Интервью давомида “таълим” тушунчаси 13 маротаба зикр қилинган. Президентимиз бошчилигида сўнгги йилларда олий таълим соҳасида қўлга киритилган ютуқлар қаторида олий ўқув юртларининг сони 2 баробар (77 дан 141 тага), умумий қамровнинг 3 баробар (9 фоиздан 28 фоизгача), қабул квотасининг 3 баробар, давлат грантларининг 2 баробар (21 мингтадан 47 мингтага) оширилгани таъкидланди.

    Олий таълим соҳасидаги ўзгаришлардан кўзланган асосий мақсад — мамлакатимизда юқори билим ва малакага эга бўлган рақобатбардош кадрлар тайёрлаш. Шу билан бирга, ушбу дастурий матнни контент-таҳлил қиладиган бўлсангиз, “таълим” сўзи “тарбия” деган сўз билан кўп маротаба ёнма-ён келган. Бу биз узлуксиз миллий таълим-тарбия тизимининг барча босқичини уйғун ва мутаносиб ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишимиздан далолатдир.

    Бугун мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида барча соҳаларда эришган натижа ва йўл қўйилган камчиликларни чуқур сарҳисоб қиладиган вақт. Шу қисқа вақт давомида олий таълим соҳасида сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди десак, айни ҳақиқат. Шу билан бирга, биз изчил тарзда олдинга юриб, эришган натижаларимизда тўхтаб қолмаслигимиз керак.

    Талаба-ёшларимизнинг замонавий меҳнат бозорига мос келадиган билим олиши, илм-фан ва инновациялар жабҳасида интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариши, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши учун зарур шароитл ар барпо этишимиз даркор. Зеро, давлатимиз раҳбари “Янги Ўзбекистон” деган тушунчани реал воқеликка айлантирган экан, биз бу юксак номга янада чуқур мазмун-моҳият бахш этишимиз лозим.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates