Якуний давлат аттестациясини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ташкил этиш амалиёти жорий қилинади

    “Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (836-сон, 13.12.2024 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ҳам ташкил этиш амалиёти жорий қилинади.

    Қуйидагилар тасдиқланди:

    • Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
    • Касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.

    Шунингдек, диплом лойиҳаси ҳамда битирув малакавий иши ҳимоя қилинадиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати таълим соҳаларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

    2025 йил 1 январдан касбий таълим ташкилотлари педагог кадрларининг малакасини ошириш ўқув режаларига “Германия тажрибаси” асосида битирувчиларни баҳолаш бўйича ўқув курси киритилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates