1 ноябрдан Ўзбекистон -Қирғизистон чегарасида электрон навбат тизими йўлга қўйилади

    Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги «Кызыл-Кия» чегара ўтказиш жойида юк автомобиллари навбатини бошқаришнинг электрон тизимининг пилот лойиҳаси амалга оширила бошлади.

    Мазкур ташаббус логистик жараёнларни оптималлаштириш ва 2022-2024 йилларда Қирғизистон Республикаси Божхона хизматини ривожлантириш концепцияси доирасида трансчегера савдосига кўмаклашишга қаратилган.

    Лойиҳа Халқаро савдо маркази томонидан қўллаб-қувватланяпти, ҳамда Европа иттифоқи томонидан молиялаштирилади. Жараён 1 ноябрдан 15 декабргача давом этади. Электрон навбатни жорий этишдан асосий кўзланган мақсад — бу чегарадан ўтишни тезлаштириш, логистик харажатларни камайтириш ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, айниқса кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун шароитларни яхшилашдир, — деб изоҳ берилади Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида.

    27 августда Иқтисодиёт вазирлиги, Божхона хизмати ва Халқаро савдо маркази вакиллари «Кызыл-Кия» чегара ўтказиш жойида бўлиб, янги тизим билан танишиб чиқдилар. Ташриф доирасида Божхона ва Чегара хизмати ходимлари учун янги технологияга ўтиш бўйича семинар ўтказилди, деб хабар беради 24 KG.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates