10 мартдан Тошкент шаҳрида иситиш даври якунланади

    Мамлакатимизда 6 март 2023 915

    Март ойидан ҳаво ҳарорати исиганини инобатга олган ҳолда, 10 мартан иситиш даври якунланиши режалаштириляпти.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги «Коммунал хизматлар кўрсатишни тасдиқлаш қоидалари тўғрисида»ги 194-сонли қарорига мувофиқ, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда Етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.

    Қарорга кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

    Шундан келиб чиқиб, март ойидан ҳаво ҳарорати исигани ва ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда, 2023 йил 10 мартан 2022-2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилаётганлигини маълум қиламиз, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates