Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Узилишлар туманнинг«Аҳил», «Бўстонобод», «Ғалаба», «Гулсарой», «Ислом ота», «Истиқбол», «Мояриқ», «Олтинсой», «Пахта», «Қичқириқ», «Табассум», «Тепагузар», «Умид», «Янги Тошкент», «Ёшлик» ҳамда «Элпарвар» МФЙларининг айрим ҳудудларида кузатилади.
Тушунтирилишича, бу узилишлар «Сағбон» подстанциясида 110-35-10 кВли янги ўрнатилган электр қурилмаларини ишга тушириш, синов-созлаш ишларини хавфсиз олиб бориш ҳамда юкламани тенг тақсимлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
«Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди», — дейилади хабарда.








