10 ойда 23,9 минг тонна гўшт импорти амалга оширилган

    Агросектор 2 декабр 2021 2702

    2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хориждан 23,9 минг тонна гўшт импорт қилган.

    Гўшт импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,3 минг тоннага ошган.

    2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар:

    Беларус – 16,2 минг тонна

    Қозоғистон – 3,5 минг тонна

    Украина – 2,3 минг тонна

    Россия – 606 тонна

    Молдова – 600 тонна

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 миллион тонна гўшт етиштирилган, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.