100 метрлик давлат байроғи Хоразмдан Тошкент томон йўл олди

    Миллат байроғи. У – она Ватан тимсоли, ота юрт рамзи. Унга разм солганимизда, қалбимиз ўзгача ғурур ва кўтаринкиликни, фахр туйғусини ҳис қилади.

    18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан бутун юртимиз бўйлаб маданий тадбирлар, акция ва флешмоблар ўтказиляпти. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳамкорлигида ўзига хос лойиҳа амалга оширилмоқда. Гап шундаки, рекорд даражадаги 100 метрлик давлат байроғи юртимиз бўйлаб кезиб, барчага ғурур-ифтихор бағишламоқда.

    Хоразмдан Тошкент томон йўлга чиққан байроғимиз жасур ҳарбийлар, шижоатли ёшлар, ватанпарвар юртдошларимиз томонидан дастлаб Ичан-қалъадан йўлга тушиб, Бухоронинг Арк қалъасидан олиб ўтилди. Энди улкан байроғимиз Самарқандга етиб келади. 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган куни эса пойтахтимизга етказиб келинади.

    Бу каби ўзига хос лойиҳадан мақсад – юртдошларимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод онгида она юртга, давлат рамзларига, хусусан, байроғимизга нисбатан ҳурмат ва дахлдорлик ҳиссини уйғотишдан иборат. Юртдошларимизда миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришда, миллатнинг ўтмиши, бугуни ва эртасидан фахрланиш ҳиссини уйғотишда бу каби лойиҳалар алоҳида аҳамиятга эга.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates