Байроғимиз — фахру ғуруримиз!

    Давлат рамзлари тарихдан доимо улуғ ва муқаддас ҳисоблаб келинади. Хусусан, мустақиллигимиз тимсоли – миллий байроғимиз ўзида халқимизнинг асрий орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини мужассам этган.

    «Ўзбектелеком» АК томонидан Компания ижро аппарати ва таркибидаги филиаллар ходимлари, ёшлар етакчилари ва фаоллар иштирокида Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан «Байроғимиз – фахру ғуруримиз!» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳам айни шулар ҳақида сўз юритилди.

    Давра суҳбати аввалида "Ўзбектелеком" АК Бошқарув раисининг тижорат масалалари бўйича ўринбосари Жавлон Исламов, Компания Фахрийлар кенгаши раиси Ғолибшер Зияев сўз олиб, байроқ ҳар бир халқ ва миллатнинг шонли ўтмиши, буюк келажаги, анъана ва азалий урф-одатларини ўзида акс эттиришини таъкидлади.

    Жумладан, Фахрийлар кенгаши раиси Ғ.Зияев давлатимиз байроғи халқаро майдонларда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференциялар, жаҳон кўргазмалари ва спорт мусобақаларида мамлакатимиз тимсоли бўлиб туришини айтиб ўтди. Айниқса, сўнгги йилларда спортчиларимиз қўлга киритган ғалабали онларда миллий байроғимизнинг юқорига кўтарилиши ҳар биримизга ўзгача ғурур бағишлашини алоҳида эътироф этди.

    Шундан сўнг, тадбир меҳмони – Юридик фанлар доктори, профессор Феруза Муҳитдинова давра суҳбати иштирокчиларига Давлат байроғининг қабул қилиниши ва у ҳақида мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси билиши лозим бўлган муҳим маълумотларни бериб ўтди.

    Давра суҳбати сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди.


    "Ўзбектелеком" АК ахборот хизмати


    Реклама

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates