Шон-шараф рамзи

    Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги Фарғона вилоятида кўтаринки руҳда нишонланди.

    Фарғона вилоят ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ва бошқа ҳамкорлар томонидан ўтказилган тантанали тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

    «Муқаддасдир Ватан байроғи» шиори остида ўтказилган байрам тантаналари доирасида Фарғона шаҳрининг Аҳмад ал-Фарғоний кўчасидан улкан байроқ аскарлар томонидан оркестр жўрлигида Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройигача бўлган масофадан олиб ўтилди.

    Театр ва концерт саройи ҳудудида ўтказилган байрам тадбири иштирокчилари бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти ўртасида мамлакатимизнинг обрў-эътибори тобора юксалиб бораётганлигини мамнуният билан эътироф этишди. Нуфузли анжуман ва спорт мусобақаларида мустақиллигимиз рамзи бўлган байроғимизнинг ҳилпираб туриши дилларга ғурур-ифтихор бахш этиши таъкидланди.

    Шу куни «Улуғимсан ватаним» мавзусида тайёрланган ижтимоий видеороликлар вилоят танлови ғолиблари тақдирланди.

    – Танловда ғолиблар сифатида эътироф этилганимиз дилларга қувонч, ғурур бағишлади,–дейди танлов ғолиби Наргиза Ўринова. – Танловда иштирок этиш ғояси фарзандларимдан чиқди. Видеоролигимизда байроқнинг нима эканлигини эмас, унинг пайдо бўлиш тарихи, қандай тайёрлаш, қаерда ва қандай холатда сақлаш, эъзозлаш, қадирлаш кераклиги хусусида қисқа маълумотлар беришга ҳаракат қилдик. Изланишларимиз бесарам кетмаганидан хурсандман. Лойиҳамиз иккинчи ўринга муносиб кўрилиб, икки миллион сўм пул мукофати билан тақдирланди.

    – Давлатимиз байроғидаги ранглар жилоси, нивқирон ярим ой ва 12 юлдуз тасвирларига кўзим тушганида ҳаяжонланиш билан бирга, руҳланиб кетаман,- дейди Тошкент ахборт технологиялари университети Фарғона филиали иккинчи босқич талабаси Ҳожиакбар Шохобиддинов.– Мамлакатимизда ўтказилаётган ҳар бир тантанали тадбирлар давлатимиз байроғи остида бўлиб ўтмоқда. Халқаро ареналарда тенгдошларимиз ютуқларга эришганида байроғимиз ҳилпирайди. Бундай лаҳзаларда мустақиллик, тинчлик энг азиз неъмат экани, шу юртнинг фарзанди эканлигимни юракдан ҳис қиламан.

    Маънавий-маърифий тадбирларга бой бўлган байрам шодиёналарида ёш ижодкорлар томонидан мустақиллик, Она ватан, миллийлигимиз рамзи, шон-шараф тимсоли бўлган байроғимизни мадҳ этувчи сара шеър, қўшиқлар ижро этилди.

    Расулжон Камолов,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири.

    Шерзод Қорабоев олган суратлар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates