Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти
Ҳаво бир оз булутли бўлади, 11 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 12—13 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 11 октябрда баъзи жойларда 13-18 метр/секунд гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат 11 октябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража; 12 октябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 15-20 даража; 13 октябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятлари
Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 11—12 октябрда Навоий вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 11 октябрда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат 11 октябрда кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража; 12 октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража; 13 октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари
Ҳаво бир оз булутли бўлади, 11 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 12 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 13 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат 11 октябрда кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража; 12 октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража; 13 октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 13 октябрда Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат 11—12 октябрда кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража, 13 октябрда 22-27 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво бир оз булутли бўлади, 11—12 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 13 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат 11 октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража, 12—13 октябрда 20-25 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари
Ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража бўлади.