13,5 миллион сўмдан зиёд асоссиз қарздорлик бартараф этилди

    Наманган туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига "Бўстон" маҳалласида яшовчи С.Ф. томонидан мурожаат келиб тушган.

    Унга кўра, фуқаро 2021 йилда янги яшаш ҳовлиси учун электр ҳисоблагич ўрнатиш мақсадида Давлат хизматлари маркази орқали "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган тумани бўлимига ариза берган. Истеъмолчининг икки маротаба такроран берган аризаси масъулларнинг эътиборсизлиги оқибатида ўрганиб чиқилмаган ва ижро интизомига риоя этилмаган. 2023 йил май ойида эса электр тармоғига ноқонуний улангани тўғрисида далолатномага асосан, фуқаро С.Ф.га 13 миллион 567 сўм 50 сўм жарима белгиланган.

    Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганилиб, фуқаронинг Давлат хизматлари маркази орқали берган аризасига асосан ушбу қарздорлик асоссиз, деб топилди. Фуқаро томонидан бугунги кунга қадар фойдаланган электр энергияси учун 1 миллион 900 минг сўм пул маблағи қайта ҳисоб-китоб қилиниб тўланди ва янги электр ҳисоблагич ўрнатиб берилди.

    Натижада, истеъмолчининг 13 миллион 567 минг 50 сўм нореал қарздорлиги бартараф этилишига эришилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates