16 миллион сўмлик чипталар пули қайтарилди

    Мурожаатда қайд этилишича, шикоятчилар Китоб туманида жойлашган авиакассадан Тошкент-Новосибирск-Хабаровск йўналиши бўйлаб шу йилнинг 11 май куни учиш учун 16 миллион сўмга 5 дона авиачипта сотиб олган.

    Аммо пандемия туфайли мамлакатимизда карантин эълон қилингани боис учиш имкони бўлмаган. Харидорлар авиачипталарни кассага қайтариб топширган бўлсада, шу кунга қадар чиптахона маъмурияти уларнинг пулини қайтармаган.

    Қашқадарё вилояти Китоб тумани Денов қишлоғида яшовчи фуқаролар Зокиршоҳ Камолов, Сайфиддин Назмиддинов, Абдували Ризаев, Мирзамон Мирзосултонов ва Афзалшоҳ Мирзосултонов тумандаги авиакасса хизматларидан норози бўлиб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат этган. Бу ҳақда федерация ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Мурожаатда қайд этилишича, шикоятчилар Китоб туманида жойлашган авиакассадан Тошкент—Новосибирск—Хабаровск йўналиши бўйлаб шу йилнинг 11 май куни учиш учун 16 миллион сўмга 5 дона авиачипта сотиб олган. Аммо пандемия туфайли мамлакатимизда карантин эълон қилингани боис учиш имкони бўлмаган. Харидорлар авиачипталарни кассага қайтариб топширган бўлсада, шу кунга қадар чиптахона маъмурияти уларнинг пулини қайтармаган.

    Мазкур мурожаат федерациянинг ҳудудий ижро этувчи органи ходимлари томонидан ўрганилганда, чиптахона сотувчилари амалдаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик талабларини бузишганини тан олди. Ўрганиш жараёнида авиачипта учун тўланган 16 миллион сўм пул истеъмолчиларга ундириб берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates