180 миллион сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    Хавфсизлик 14 октябр 2020 861

    Божхона органлари томонидан маиший техника воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

    Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда товар моддий бойликларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

    Тадбир давомида, фуқаро А.Т. бошқарувидаги “Mercedes benz” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

    Натижада, автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, махсус идентификацион белгили маркировкалар билан маркаланмаган умумий қиймати 180 миллион сўмлик 120 дона телевизор товарлари борлиги аниқланди.

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates