197 нафар фуқаро Амурга ишлаш учун жўнаб кетди

    Ижтимоий ҳаёт 19 март 2021 659

    Бугун 197 нафар юртдошимиз Россия Федерациясининг Амур вилоятида ишлаш учун Новосибирскка жўнаб кетди.

    Юртдошларимизни хорижда бандлигини таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан кўплаб салоҳиятли иш берувчи компаниялар ва ваколатли ташкилотлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

    Ушбу музокаралар натижасида эришилган келишувларга мувофиқ чет элда ишлаш истагида бўлган юртдошларимиз қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг турли соҳаларига ишга жалб этилмоқда.

    Ана шундай саъй-ҳаракатлар натижасида Россия Федерациясининг Амур вилоятидаги «ПСП» МЧЖда ишлаш учун эса 197 нафар фуқаро Тошкент - Новосибирск йўналиши бўйича жўнаб кетди.

    Фуқароларга одам савдоси билан боғлиқ жиноят қурбони бўлиб қолишнинг олдини олиш мақсадида тушунтириш берилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates