20 дақиқа ичида давлат рўйхатидан ўтдим

    Ижтимоий ҳаёт 14 сентябр 2021 2004

    Мен 20 дақиқа ичида давлат рўйхатидан ўтдим. Бундан жуда ҳам мамнунман.

    Ўзбекистон Республикасининг Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони ижроси юзасидан Косонсой туманида Фармацевтика (дори воситаларини) ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун Покистон Республикаси фуқароси Аҳмад Ризвон таъсисчилигида «Citi Pharma Namangan» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

    Мен Ўзбекистонда ўз фаолиятимни бошлашимга сабабчи бўлган муҳим омиллардан бири юртингизда биз инвесторларга яратилган шароит ва қулайликлар бўлди. Тўғриси барча соҳалар қатори аҳоли ва тадбиркорларга тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган тизим йўлга қўйилганидан жуда мамнунман. Авваллари бир корхона очиш учун кўплаб идоралардан рухсат олишга тўғри келарди. Ўзбекистонда иш бошламоқчи бўлган инвесторлар рўйхатдан ўтишнинг ўзига бир неча кунлаб, ойлаб вақт сарф этилган. Мана ҳозир барчаси оддий айтилган ҳужжатлар тақдим этилади ва орадан кўп вақт ўтмай давлат рўйхатидан ўтказилади. Бундай қулайликлар учун ўз ташаккуримни айтаман. Ҳозирда 3 миллион доллар инвестиция киритган бўлсак, келгусида янада кўпроқ маблағ киритиб, маҳаллий аҳолини иш билан таъминлашни ўз олдимизга мақсад қилганмиз дейди Покистон фуқароси Аҳмад Ризвон.

    Маълумот ўрнида Косонсой туманида 11 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ўз фаолиятини олиб боряпти, деб хабар беради ДХА матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates