2005 йилдан буён дунё океанларининг исиш даражаси икки баравар ошди

    2005 йилдан бери дунё океанларининг исиш тезлиги деярли икки баравар ошди. Бу ҳақда Agence France-Presse Copernicus Marine Service (“Коперникус” денгиз хизмати) ҳисоботига таяниб хабар берди.

    “Бу 60-йиллардан бери доимий равишда ошиб бормоқда. Тахминан 2005 йилдан бери океан исиши икки баравар ошди”, деди океанограф Карина фон Шукманн ташкилот ҳисоботини тақдим этар экан. Унинг маълумотларига кўра, сув 0,58 вт/кв. м. дан 1,05 вт/кв.гача қизиган.

    Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро гуруҳи маълумотларига кўра, 1970 йилдан бери океанлар “иқлим тизимининг ортиқча иссиқлигининг 90 фоиздан ортиғини” ютди. Иссиқлик, шунингдек, денгиз иссиқлик тўлқинларининг кучайиши билан бирга келади. Олимларнинг таъкидлашича, 2023 йилда дунё океанининг 22 фоизга яқини камида битта қаттиқ иссиқлик тўлқинини бошдан кечирди. Иссиқлик тўлқинлари узоқроқ бўлиб, ўртача максимал давомийлик 2008 йилдан бери икки баравар кўпайди, 20 кундан 40 кунгача.

    Океанологларнинг таъкидлашича, океанларнинг исиши янада кучли ва ҳалокатли бўронларларнинг юзага келишига олиб келади, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates