2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинлари баравж ривожланмоқда

    2021 йилнинг апрель ойи учун белгиланган 188 минг 460 тонна маҳаллий ўғитнинг 110 минг тоннадан ортиғи далаларга чиқарилди.

    Самарқандда 2021 йил ҳосили учун 4 минг 470 та фермер хўжаликлари томонидан 94 минг 230 гектар сувли майдонга экилган кузги бошоқли дон экинларини парваришлаш юзасидан белгиланган агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилмоқда.

    Қиш фаслида қор ва баҳорги ёмғирнинг меъёридан кам бўлганлиги, ғалла парвариши юзасидан белгиланган агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда бажаришни тақоза этади. Буни яхши англаган самарқандлик деҳқонлар кўп йиллик тажрибаларига таянган ҳолда иш олиб боришмоқда.

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан мазкур агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси юзасидан мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда. Шу асосда, қўлни-қўлга бериб, баҳамжиҳат қилинган ҳаракатлар самараси ўлароқ, бугунга келиб 2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинлари баравж ривожланмоқда.

    Ўтказилган мониторинг-таҳлиллар тадбирларига кўра, 78 минг165 гектар ер майдонидаги бошоқли дон экинлари ривожланишнинг найчалаш ва 16 минг 65 гектар майдонда бошоқлаш фазасида эканлиги маълум бўлди.

    Вилоят ғалла майдонларида азотли ўғитлар билан учинчи озиқлантириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Белгиланган режага асосан, бир кунда 7 минг 316 гектар жорий йил 18 апрель санасига қадар, 45 минг гектардан зиёд ер майдонидаги бошоқли дон экинлари азотли ўғитлар билан учинчи бор озиқлантирилди.

    Бошоқли дон экинларини найчалаш ҳамда бошоқлаш босқичларидаги парваришни ўз вақтида амалга ошириш юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминлайди. Шу мақсадда, баҳорги ёмғирлар туфайли ғалла майдонларида бегона ўтлар кўпайиши, хусусан занг касаллиги кўпроқ тарқалиши ҳосилга салбий таъсир кўрсатади.

    Жумладан, занг касаллигига қарши фунгицид, бегона ўтларга қарши гербицид ва биостимуляторларни тўртлик аралашмаси усулида сепишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бир кунда 3 минг 313 гектар, жорий йил апрель ойининг 18 санасига қадар эса 127 минг 958 гектар ер майдонидаги бошоқли дон экинларига тўртлик аралашмаси усулида ишлов берилди.

    Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлимлари инспекторлари томонидан ғалла парваришида сув ресурсларидан тежаб фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Ғалла парваришида минерал ўғитларнинг аҳамияти катта. Экинни озиқлантиришда маҳаллий ўғитдан ҳам фойдаланилса, ниҳоллар баравж ривожланади, сувга бўлган талаби камаяди. Белгиланган чора-тадбирлар асосида далаларга маҳаллий ўғит чиқариш, экинларни “шарбат” усулида суғориш ва азотли ўғитлар билан озиқлантириш амалга оширилмоқда.

    Бунда, ҳар бир ҳудуддаги ғалланинг ривожи, сувга бўлган талаблар мутахассислар иштирокида жиддий ўрганиб чиқилиб, шу асосда агротехник тадбирлар ўтказилмоқда. Сувчиларнинг заҳматли меҳнати боис, бир кунда ўртача 3 минг гектардан ортиқ майдондаги бошоқли дон экинлари “Шарбат усули”да суғорилмоқда. 2021 йилнинг апрель ойи учун белгиланган 188 минг 460 тонна маҳаллий ўғитнинг 110 минг тоннадан ортиғи далаларга чиқарилди.

    Амалга оширилаётган баҳорги агротехник тадбирлар, бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини ошириб, аҳолини сифатли ва арзон нон ва нон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш имконини беради.

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    ахборот хизмати

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates