“Очиқ бюджет” порталида “Маҳалла бюджети” бўлими ишга тушди

    Молия 20 сентябр 2024 547

    Жамғармалар ҳар бир маҳалла учун алоҳида тарзда очилган бўлиб, уларнинг маблағлари фуқароларнинг таклифлари ва “маҳалла еттилиги”нинг қарори асосида ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал этиш учун сарфланади.

    Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

    Бунга кўра, ҳар бир маҳалла кесимида жисмоний шахслар томонидан тўланган мол-мулк ва ер солиғининг 10 фоизи ҳисобидан “Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси”га ўтказилган маблағлар ва амалга оширилган харажатларни кузатиб бориш имконияти яратилди.

    Жумладан, ҳар бир маҳалла кесимида:

    — жамғармага йўналтирилган маблағлар;

    — амалга оширилган харажатлар миқдори ва йўналишлари;

    — жамғармадаги мавжуд қолдиқ маблағлар тўғрисида маълумотлар билан танишиш имконияти яратилди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates