2022 йил учун ЯИМнинг реал ўсиш суръати 5,77 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил учун ЯИМ прогнозларини батафсил, катта маълумотлар оқимига асосланган янги ёндашув (ноукастинг) ёрдамида ҳисоблаб чиқди.

    Прогнозлар ялпи ички маҳсулотнинг чорак якунлари кўрсаткичларида аниқланмаган ўзига хос жиҳатларини очиб берди. Хусусан, жорий йилнинг февраль-март ойларида сезиларли пасайиш кузатилди. Аммо Ўзбекистон иқтисодиёти иккинчи чорак давомида сезиларли даражада тикланиб, юқори суръатларда ўсди.

    Ўзбекистоннинг биринчи чоракдаги иқтисодий ўсиши одатда мавсумий омиллар ҳисобига паст бўлади. 2018-2021 йиллар давомида Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиши биринчи чоракда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишидан ўртача 0,43 фоизга кам бўлди. Шу сабабли, салбий омилларнинг иқтисодиётга таъсири кучли бўлди ва 2022 йилнинг биринчи чорагида ЯИМ ўсишини секинлаштирди.

    Юқорида айтиб ўтилган омилларни ҳисобга олган, шунингдек, ЯИМ динамикасининг ҳафталик прогноз кўрсаткичларини жамлаган ҳолда, 2022 йил биринчи ярмида 2021 йил биринчи ярмига нисбатан иқтисодий ўсишнинг тахминий кўрсаткичлари 4,99 фоизни ташкил қилди.

    2022 йилнинг учинчи чорагида ЯИМнинг тахминий ҳафталик динамикасида ўсиб бораётган тенденция кузатилмоқда, бу эса ЯИМ ўсиш суръатини йилига камида 0,68 фоизга оширади. Бунга кўра, 2022 йил учун ЯИМнинг реал ўсиш суръати 5,77 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда.

    Шундан келиб чиқиб, 2022 йил учун Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши прогноз қилинаётган диапазони 5,67-5,87 фоиз даражасида белгиланди.

    Маълумот учун: Ноукастинг усули – бир қатор ривожланган мамлакатлар, Англия банки, Европа Марказий банки ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан миллий иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқишда кенг қўлланилади. Ушбу тоифадаги моделлар анъанавий моделларга ўхшаш хусусиятларга эга, аммо "инқироз" ҳолатларида улардан сезиларли даражада устундир. Жорий усул муҳим статистик маълумотлар, айниқса, ЯИМ кўрсаткичларининг сезиларли даражада кечикишлар билан чоп этилиши сабабли долзарб ҳисобланади. Ушбу прогноз иқтисодиётнинг меҳнат бозори ва аҳоли фаровонлиги каби ўзига хос жиҳатларини баҳолаш учун ҳам қўлланилади.

    Асрор Нигмонов,

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сектор мудири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates