2023 йилда Европа рекорд даражада суюлтирилган газ импорт қилди

    Европа 2023 йилда рекорд миқдорда суюлтирилган газ импорт қилди. Унинг Европа терминалларидан Европа Иттифоқи газ транспорти тизимига оқими тахминан 131,22 миллиард куб метрни ташкил этди.

    Gas Infrastructure Europe маълумотларига кўра, бу аввалги йилга нисбатан 1,9 фоиз кўп.

    Ўтган йили Европада кўк ёқилғи манбалари орасида суюлтирилган газ етакчи ўринни эгаллади. Унинг улуши 40 фоизни ташкил этди. Қолган манбалар Шимолий денгиз (асосан газ Норвегиядан) (29 фоиз), Шимолий Африка (11 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.

    Шу билан бирга, Шарқдан етказиб бериш улуши 9,7 фоизгача ўсди. Буюк Британиядан ёнилғи етказиб бериш 5,8 фоизни ташкил этди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates