2024 — 2028 йилларда қуёш бўронлари туфайли интернет тизимлари издан чиқиши мумкин – олимлар

    Келгуси йилларда дунё интернет тизимларининг издан чиқиши билан боғлиқ жиддий таҳдидга дуч келиши мумкин, дея огоҳлантирмоқда олимлар.

    Жорж Мейсон университетининг физика ва астрономия бўйича профессори Питер Беккер томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, кучли қуёш бўронлари глобал алоқа тизимига, жумладан, интернетга жиддий зарба бериши мумкин.

    Қуёшдан зарядланган заррачалар эмиссияси оқибатида юзага келган бу бўронлар Ернинг магнит майдонига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, бу эса сунъий йўлдошлар ва ердаги алоқаларнинг жиддий бузилишига олиб келади.

    Бундай ҳодисага 1859 йилдаги Каррингтон воқеаси мисол бўла олади, бунинг оқибатида телеграф тизими вайрон бўлган ва операторларни электр токи уриши билан якунлаган.

    Беккер ва унинг ҳамкасблари сунъий йўлдошларни ўз вақтида хавфсиз режимга ўтказиш ва шикастланмаслиги учун трансформаторларни электр тармоқларидан узиб қўйиш имконини берувчи эрта огоҳлантириш тизимини яратиш устида ишламоқда. Лойиҳа учун 13 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилди.

    Бироқ, қуёш бўронларининг вақти ва кўламини башорат қилиш зилзилаларни башорат қилиш каби қийин бўлиб қолмоқда.

    Беккер, шунингдек, компанияларда бундай таҳдидлардан ҳимояланиш учун интернет инфратузилмасини мустаҳкамлаш учун интилиш йўқлигига ишора қилади. 2024 ва 2028 йиллар оралиғида, қуёшнинг ҳаддан ташқари фаоллиги туфайли дунё ҳафталар ёки ҳатто ойлар давомида Интернетнинг тўлиқ ўчирилиши хавфига дуч келиши мумкин, деб хабар беради ferra.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates