ChatGPT ёрдамида ёзилган китобдаги маслаҳат туфайли бир оила қўзиқориндан заҳарланди

    Буюк Британияда қўзиқорин терувчилар оиласи ChatGPT ёрдамида ёзилган китоб тавсиясига кўра терилган қўзиқоринлардан заҳарланди.

    Касалхонага ётқизилган оила бошлиғи Амазонда топилган китобдан иллюстрациялар ва маслаҳатларга амал қилганини, унда кўплаб хавфли хатолар борлигини айтди.

    Нейрон тармоқлар томонидан ёзилган китобларнинг кенг тарқалиши туфайли янги қўзиқорин терувчилар учун жиддий таҳдид пайдо бўлди.

    Ушбу китобларда кўпинча нотўғри маълумотлар, жумладан, "заҳарли қўзиқоринларни таъми ва ҳиди билан аниқлаш" бўйича тавсиялар мавжуд бўлиб, бу даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

    Guardian журналистлари суриштирув ўтказиб, бундай китоблар тўлиғича ChatGPT томонидан яратилган матнлардан иборат бўлиб, мавзуга мос келмайдиган ғайритабиий адабий услубга эга эканини аниқлади.

    Ушбу кўнгилсиз воқеалар сабабли Amazon шубҳали айрим китобларни жавонлардан олиб ташлади. Аммо нейрон тармоқлар томонидан ёзилган паст сифатли адабиётлар муаммоси долзарблигича қолмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates