Хитойда энг тезкор интернет ишга туширилди

    Хитойда сониясига 1,2 терабит рекорд тезликка эга интернет кабели ишлаб чиқилди.

    Ушбу лойиҳа Цинхуа университети ва алоқа операторлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасидир. Хитойда маълумотлар узатиш тезлиги сониясига 1,2 терабит бўлган дунёдаги энг юқори оптик толали интернет кабелидан фойдаланиш бошланди. Бу бир сонияда 150 та HD фильмни узатишга тенг.

    Узунлиги 3 минг километрдан ортиқ бўлган кабель Пекин, Ухань ва Гуанчжоуни бир-бирига боғлади. У жорий йилнинг июль ойида тармоққа уланган. Синовлар тугагач, у тўлиқ ишлай бошлади. Маълумот узатиш тезлиги АҚШдаги шунга ўхшаш лойиҳалардан ўн баравар юқори. Олимлар бундай технологиялар 2025 йилдан кейин пайдо бўлишини кутишганди.

    Ушбу лойиҳа Хитойда Cernet номли таълим ва илмий марказлар ўртасида юқори тезликдаги интернет алоқа тизимини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилди. Ушбу ишнинг ўзига хос хусусияти шундаки, барча дастурий таъминот ва ускуналар Хитойда ишлаб чиқарилган, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates