Оокла компаниясининг speedtest.net сервиси 2024 йил январь ойи натижаларига оид янги маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, мамлакат мобил интернет тезлиги бўйича 4 поғона юқорилаб, ўсиш қайт этди.
Бу билан Ўзбекистон 2023 йилнинг бошидан жорий йил ҳолатига кўра, 32 поғона юқорилади.
Мамлакатда январь ойида мобил интернет орқали ўртача юклаб олиш тезлиги 26,97 Мбит/с, юклаш тезлиги эса 11,25 Мбит/с ни ташкил қилди. Шунингдек, симли интернет тезлиги (Fixed Broadband) эса ўртача 59,07 Мбит/с ни ташкил этди ҳамда рейтингда 2023 йил бошидан бугунги кун ҳолатига кўра, икки поғона юқорилади.