Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги ҳамда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларга кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқага тааллуқли лицензияланадиган фаолиятнинг мавжуд кичик турлари республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш каби фаолият тури билан тўлдирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

БМТ: Дунё бўйлаб интернет фойдаланувчилари сони 6 миллиарддан ошди
Бир йилда 240 миллиондан ортиқ одам глобал тармоққа уланди, шу тариқа дунё миқёсида интернетдан фойдаланувчилар сони қарийб олти миллиард нафарга етди. Бу дунё аҳолисининг тўртдан уч қисми деганидир.








