2024 йил 1 январдан бошлаб барча юридик истеъмолчилар ақлли сув ҳисоблагичи ўрнатиши шарт!

    АОКАда бугун бўлиб ўтган брифингда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов шу ҳақда маълумот берди.

    Бугун юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақиқатан ҳам инсон қадри, унинг манфаатлари учун хизмат қилаётганига ҳар биримиз гувоҳ бўляпмиз. Барча соҳаларда ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳаларнинг бош мақсади ҳам халқимизнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларини ҳал этишга қаратилган.

    Хусусан, биргина сўнгги йилларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасида аҳолимизнинг қарийб 74,4 фоиздан ортиғи қисқа муддатда марказлашган қувурлар орқали тоза сув истеъмол қилиш бахтига мушарраф бўлди.

    Албатта, бунда «Ўзсувтаъминот» АЖнинг соҳани ривожлантириш, аҳолига қўшимча хизматларни ташкил этиш борасидаги ташаббуслари ҳам алоҳида ўрин тутмоқда. Хусусан аҳолини сифатли ва узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш билан бирга ичимлик сувининг ортиқча сарфини камайтириш, истеъмол маданиятини яхшилашга қаратилган амалий ишлар ҳам олиб бориляпти. Ичимлик сув тежамкорлиги хусусида фикр юритганда биринчи навбатда истеъмолчиларнинг сув ҳисоблагичларидан фойдаланишлари самарали усул ҳисобланади.

    Амалиёт шуни кўрсатадики, истеъмол қилинадиган ичимлик суви умумий ҳажмининг 74% фойдали сув сарфи, 26% эса йўқотишдир. Сувни йўқотиш билан курашишнинг энг самарали воситаси истеъмолчиларга етказиб бериладиган сувни ҳисобга олиш, яъни сув ҳисоблагичлари ўрнатишдир. Бу борадаги вазифаларни амалга ошириш қонунчилигимиз билан ҳам мустаҳкамлаб қўйилган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги «Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорига асосан 2023 йил 1 январдан бошлаб юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилган.

    Шу билан бирга, 2024 йил 1 январдан бошлаб масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматари учун сувни ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилиши белгиланган.

    Бу борада ваколатли ташкилотлар билан тасдиқланган, ЎзДст 3642:2023 ҳамда ЎзДст 3643:2023 умумий техник талабларга жавоб берадиган Адлия вазирлигидан рўйхатга олинган сув ҳисоблагичларни ўрнатиш лозимлиги эслатиб ўтилади.

    Шунингдек, «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ягона биллинг базаси «UzWater» билан интеграция бўлган, замонавий сув ҳисоблагичлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилари ҳамда хорижий ишлаб чиқарувчиларининг республикамиздаги дилерлари томонидан тақдим этиладиган ҳисоблагичлар тавсия қилинади.

    Аҳоли ўртасида сув таъминоти билан боғлиқ сервис хизматларига бўлган талаб жуда юқори эканлиги ўтаказилган мониторинг ва ўрганишлардан маълум бўлмоқда. Шу сабаб, кенг тармоқли сервис корхонаси фаолиятини йўлга қўйишга эҳтиёж туғилди ва соҳага оид қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар асосида жорий йилдан «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти таркибида «Сувўлчагичхизмати» акциядорлик жамияти фаолияти йўлга қўйилди. Албатта, ушбу корхонанинг асосий мақсади сув ўлчагичлар билан боғлиқ жараёнлар, яъни, ҳисобдонларни давлат қиёсловидан ўтказиш, таъмирлаш ва ўрнатиш каби хизматларни амалга оширишга қаратилган.

    Тажрибалар шуни кўрсатадики, сув ҳисоблагичларни ўрнатиш орқали нафақат сувдан оқилона фойдаланиш балки ичимлик суви ва канализация хизматлари учун тўловларни ҳам сезиларли даражада тежаш имконини беради. Шундай экан, барча турдаги истеъмолчилар сув ҳисобдонларидан фойдаланган ҳолда истеъмол маданиятини шакллантиришлари мақсадга мувофиқ.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates