Самарқандда 5 ёшли бола ток уриши оқибатида вафот этди 

    Самарқанд вилояти Нуробод туманида 5 яшар бола ток уриши оқибатида вафот этди.

    Аниқланишича, жорий йилнинг 16 май куни Самарқанд вилояти Нуробод туманида яшовчи, 2019 йилда туғилган Р.М. (ўғил бола) ток уриши натижасида вафот этган.

    Туман прокуратураси томонидан тузилган тезкор-тергов гуруҳи ҳодиса жойига чиқиб ҳолат ўрганилганда, «Омондара» МФЙ, Чунқаймиш қишлоғи ҳудудидаги тепаликда ўтган электр симини вояга етмаган Р.М. ушлаши оқибатида электр токи уриб, воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган.

    Тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, Р.М.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган.

    Шунингдек, ҳолат юзасидан «Самарқанд вилоят ҳудудий электр тармоқлари» АЖга хизмат текшируви тайинланган.

    Ҳозирда Нуробод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттиради.

    Бу борада қўшимча ахборот берилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates