Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилда хорижга қиймати 99,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 123,4 минг тонна мош экспорт қилган.
Ўзбекистон 2024 йилнинг 12 ойида энг кўп мош экспорт қилган давлатлар:
— Хитой – 112 129 тонна
— Қозоғистон – 5 439 тонна
— Россия – 1 593 тонна
— Нидерландия – 806 тонна
— Покистон – 435 тонна
Бошқа давлатлар – 2 993 тонна мош экспорт қилинган.