23 майдан 7 июнгача Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан Мадинага парвозлар амалга оширилади. Бу йил Ҳаж сафарига энг кўп зиёратчилар Тошкентдан 24 та рейсда 5830 йўловчи боради. Намангандан 14 та, Фарғонадан 6 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро, Қарши ва Термиздан 3 тадан, Урганч ва Навоийдан 2 та ва 1 та рейс Нукусдан амалга оширилади. Ўзбекистондан жами 15130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳар йили зиёратчиларнинг яқинларига терминал ва унинг атрофида тирбандлик ҳолатини юзага келтирмаслик учун аеропортга келмасликни ва ўз яқинларини масжидларда кузатишларини тавсия қилади.
Зиёратчилар аеропортга тартибли равишда махсус автобусларда етиб келишади, рўйхатдан ўтгач етарлича ўриндиқлар ўрнатилган жўнаб кетиш зонасига йўл олишади.
Самолётга чиқишни кутиш вақтида зиёратчиларга ичимлик ва газаклар таклиф этилади.