Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига “Uzbekistan Airways”нинг тўғридан-тўғри авиқатновлари орқали парвоз қилиб, қайтиб келади.
Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган. Ҳожиларимизга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар тақдим этилади.