Саудия Арабистонида камида 550 нафар зиёратчи Ҳаж вақтида жазирама туфайли ҳаётдан кўз юмди

    Саудия Арабистонида мусулмон давлатлардан келган камида 550 нафар зиёратчи Ҳаж вақтида жазирама туфайли вафот этди.

    Бу ҳақда номлари ошкор қилинмаган араб давлатларининг дипломатик доираларидаги манбаларига таяниб, AFP хабар берди.

    Унга кўра, жасадлар Маккадаги энг йирик ўликхоналардан бирига етказилган, вафот этганларнинг 323 нафари Миср фуқароларидир.

    Бу йил Ҳаж вақтида Маккада ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича деярли 52 даражага етди, деб хабар беради tass.ru.

    16 июнь куни Reuters агентлиги Саудия Арабистонида Иорданиядан келган 14 нафар зиёратчи ҳалок бўлгани, яна 17 нафари бедарак йўқолганини хабар қилди. Ўлимга кўпинча иссиқлик ёки юзага келадиган тиқилинч ҳолат сабаб бўлади. Агентлик маълумотларига кўра, Маккада 1,8 миллиондан ортиқ зиёратчилар бор. Сешанба куни Эрон Қизил Ярим Ой Жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливанд эронлик камида 11 зиёратчининг вафот этгани ҳақида хабар берди.