Санэпидемия: "Овқатдан заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг!"

    АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

    7 июнь — Бутунжаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги куни муносабати билан ўтказилган анжуманда озиқ-овқат хавфсизлиги ва ёз мавсумига тайёргарлик кўриш борасида маълумот берилди.

    Шунингдек, анжумнада 2024 йилнинг ўтган 1 чорагида юз берган овқатдан заҳарланиш ҳолатлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

    Таъкидланишича, биринчи чоракда овқатдан заҳарланиш бўйича юз берган 18 ҳолатда 143 нафар фуқаро жабрланди.

    Вазият таҳлил қилинганда заҳарланишларнинг аксарияти уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларидан келиб чиққан. Кейинги ўринда эса кимёвий моддалар ва ёввойи қўзиқорин истеъмол қилиш туради.

    ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича ҳар йили хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида 600 миллионга яқин киши жабрланади. 420 минг киши микроорганизмлар ёки кимёвий моддалар билан ифлосланган озиқ-овқатларни истеъмол қилишдан вафот этади. Ачинарлиси, уларнинг 125 минг нафарини 5 ёшгача бўлган болалардир.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates