Ҳалол маҳсулотларни саралашдаги янги йўналишлар ва тенденцияларни эълон қилди

    Жорий йилнинг 12-15 сентябрь кунлари Малайзия пойтахти бўлиб ўтаётган “MIHAS-2023” Халқаро ҳалол маҳсулотлар кўргазмасида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этди.

    Халқаро ҳалол махсулотлари кўргазмаси (Malaysia International Halal Showcase – MIHAS-2023) ҳалол маҳсулотлар саноатида дунёдаги энг йирик тадбир бўлиб, 2004 йилдан бери ҳар йили Малайзия пойтахтида ўтказиб келинади. Ушбу кўргазма ташкилотчиси – Малайзия савдо ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Халқаро савдони ривожлантириш корпорацияси (MATRADE).

    Ушбу тадбирда ҳар йили 40 дан ортиқ мамлакатдан 1000 га яқин компаниялар, 80 дан ортиқ мамлакатлардан 25 минг киши иштирок этади. Жорий йилда кўргазмада 43 мамлакатдан 549 компания ва 64 мамлакатдан 16,5 минг киши иштирок этмоқда.

    Тадбир иштирокчиларига мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти, маҳаллий маҳсулотларни хорижий мамлакатлар бозорларига чиқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва маҳсулотлар таннархини тушириш бўйича фойдаланилаётган халқаро транспорт коридорлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

    Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Малайзия бозорига экспорт қилиш ва Малайзия ишлаб чиқарувчи компанияларини республикамизда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates