Квадрантидлар метеор оқими.
Бу ҳар йили сайёрамизни "ёғдирувчи" энг кучли оқимлардан биридир. У 3 ёки 4 январда ўзининг энг юқори нуқтасига етади, шундан сўнг пасая бошлайди. Энг юқори фаоллик пайтида бир соат давомида 120 тагача метеорни кўриш мумкин.
Қуёш тутилиши.
Бу ҳодиса 29 март куни, Қуёш, Ой ва Ер бир чизиққа тизилганда содир бўлади. Тўлиқ тутилиш фақат Канаданинг жануби-шарқида истиқомат қилувчилар учун кузатилади — қолган ҳудудларда у энг кўпи билан қисман бўлади ёки умуман сезилмайди.
Тўлиқ Ой тутилиши.
7 сентябрь куни содир бўлади, Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида тўлиқ бўлиб, узоқ вақт давом этади.
Суперойлар.
2025 йилда уларнинг учтаси кузатилади: Овчи Ойи (7 октябрь), Қундуз Ойи (5 ноябрь) ва Совуқ Ой (4 декабрь).
Шимол ёғдулари.
Қуёшнинг 11 йиллик фаоллик даври ўзининг энг юқори нуқтасига етгани сабабли, келгуси 12 ой давомида ёғдуларни 2024 йилга нисбатан анча тез-тез кузатиш имкони бўлади.