Ҳиндистонда чақмоқ уриши оқибатида камида 38 киши ҳаётдан кўз юмди

    Чоршанба куни Ҳиндистоннинг шимолидаги Уттар-Прадеш штатида ёмғир пайтида чақмоқ уриши оқибатида камида 38 киши ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда India Today газетаси хабар бермоқда.

    “Уттар-Прадеш штатининг турли ҳудудларида чоршанба куни чақмоқ уриши оқибатида камида 38 киши ҳалок бўлди. Ҳодисалар штатда нормал ҳаётни тўхтатиб қўйган сув тошқинлари фонида содир бўлди”, деб ёзади газета.

    Ҳодиса қурбонлари асосан фермер хўжаликлари ишчилари ва дарахтлар тагида ёмғирдан паноҳ топган одамлардир. Энг кўп қурбон Пратапгарх шаҳрида қайд этилди, у ерда 11 киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳудудда ўнлаб одам куйиш жароҳати олди.

    Кейинги беш кун ичида ҳудудда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates