Угандада яшин уриши оқибатида 14 бола ҳалок бўлди

    Угандадаги қочқинлар лагерига яшин уриши оқибатида камида 14 бола ҳалок бўлди, 30 нафардан ортиқ бола жароҳат олди.

    Бу ҳақда BBC маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.

    Ҳодиса шанба куни мамлакат шимоли-шарқидаги Ламводаги Палабек лагерида содир бўлди, у ерда асосан жанубий суданлик 80 мингдан ортиқ қочқин сақланади.

    BBC маълумотларига кўра, яшин маросим ўтказилаётган черковга урилган. Жами 34 киши жароҳатланди, деб хабар беради tass.ru.