Il Fatto quotidiano газетасининг хабар беришича, Колизей археологик боғи мутахассислари мазкур боққа тегишли бўлган ёдгорликка етказилган зарар миқдорини баҳоламоқда.
Қайта тиклаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли арканинг бир қисмига ҳовозалар ўрнатилган. “Ходимларимиз зудлик билан ишга киришди, барча шикастланган парчалар тўпланди ва улар хавфсиз ҳолатга келтирилди. Мутахассислар зарар миқдорини баҳоламоқда”, дея археология боғи дирекциясининг изоҳини келтириб ўтади нашр.
Константин аркаси 315 йилда Мильвио кўпригидаги жангда Константиннинг Максенций устидан қозонган ғалабаси шарафига қурилган, шу кунгача сақланиб қолган учта ва энг сўнгги ғалаба аркалардан биридир.
Кун давомида Италия пойтахтининг турли ҳудудларида момақалдироқ юз бериб, шамол тезлиги соатига 90 километрга етди, кучли ёмғир ёғди. Баъзи ҳудудларда 60 миллиметргача ёғингарчилик кузатилди, бу йўлларни сув босишига олиб келди. Дарахтлар ва шохларнинг қулагани ҳақида хабар берилди. Ноқулай об-ҳаво туфайли қанча одам жабрлангани ҳақида маълумот йўқ, деб хабар беради tass.ru.