2026 йилгача хусусий ОТМлар сони камида 50 тага етказилади

    Сайлов 9 сентябр 2021 2114

    Мамлакатимизда олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш билан бирга, асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилади.

    2026 йилга қадар 10 та олийгоҳ нуфузли халқаро рейтинглар олишга эришади.

    Шунингдек, давлат ОТМлари босқичма-босқич меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимлар сони, тўлов контракт миқдори ва таълим шаклини мустақил белгилайди.

    Уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида, ижтимоий солиқ ставкаси амалдаги 25 фоиздан 12 фоизга туширилади, бўшаган маблағлар таълим муассасаларини ривожлантиришга йўналтирилади.

    Хусусий олийгоҳларда таълим олаётган талабаларга ҳам, 7 йиллик таълим кредитини олиш тартиби жорий этилади.

    Талабаларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун, келгуси беш йилда қарийб 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналари барпо этилади.

    Олий таълимда сифат ва рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида, 2026 йилгача хусусий олийгоҳлар сони камида 50 тага етказилади.

    Замонавий, эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшлар учун имкониятларни янада кенгайтириш мақсадида “Эл-юрт умиди жамғармаси” орқали, уларни нуфузли хорижий олийгоҳлардаги бакалавриат, магистратура ва докторантурага юбориш кўлами 2 мартага оширилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates