Сайловлар мамлакатнинг 9542 та маҳалласини (тахминан 10 мингдан) қамраб олиб, май-июль ойларида давом этади.
Эслатиб ўтамиз, «Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда маҳалла раислари 5 йилга (илгари — 3 йилга) сайланади.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг берган маълумотларига кўра, бугун 6 май куни республика ҳудудидаги 183 та туман (шаҳар)ларнинг 331 та маҳалласида сайловлар ўтказилди.
Жумладан, Наманган шаҳридаги "Меҳрибонлик" МФЙ аҳолиси ҳам ўз оқсоқолини сайлаб олди.
5100 та аҳоли истиқомат қиладиган маҳалланинг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 387 нафар аҳоли вакили (делегати)дан 279 нафари иштирок этди.
Овоз бериш якуни бўйича Маъсумжон Камолов маҳалла раиси этиб сайланди.
Камолов шу кунга қадар ҳам шу маҳаллада раис лавозимида фаолият олиб бораётганди.








