Александр Лукашенко Беларусь президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинди

    Беларусь Марказий сайлов комиссияси амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенкони мамлакат президентлигига номзод сифатида рўйхатга олди, комиссия душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда шундай қарорга келди.

    Беларусда президентлик сайловлари 2025 йил 26 январда бўлиб ўтади.

    Ташаббус гуруҳи Лукашенкони қўллаб-қувватловчи жами 2 миллион 518 минг 145 сайловчи имзосини тўплади.

    Аввалроқ МСКга президентликка номзод сифатида рўйхатга олиш учун беш номзоддан ҳужжатлар келиб тушган эди: амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко, Беларусь Либерал-демократик партияси етакчиси Олег Гайдукевич, Меҳнат ва адолат республика партияси етакчиси Александр Хижняк, Беларусь Коммунистик партияси марказий қўмитаси биринчи котиби Сергей Сиранков, аввалги сайловлардаги собиқ номзод, тадбиркор, партиясиз Анна Канопацкая.

    Илгари қабул қилинган сайлов режасига мувофиқ, сайловолди ташвиқоти 2025 йилнинг 1 январидан 25 январигача ўтказилади. 21 январдан 25 январгача мамлакатда президентлик сайлови учун муддатидан олдин овоз бериш бўлиб ўтади, 26 январь асосий овоз бериш куни ҳисобланади, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates