Жозеф Аун Ливаннинг янги президенти этиб сайланди

    Ливан парламенти армия қўмондони Жозеф Аунни мамлакат президенти этиб сайлади.

    9 январь, пайшанба куни унинг номзоди учун 128 депутатдан 99 нафари овоз берди. Ливан Президенти ҳукуматни тасдиқлаши ва шартномаларни маъқуллаши мумкин ва у мамлакат қуролли кучларининг бош қўмондони ҳисобланади.

    Президентлик лавозими 2022 йил октябрь ойи охиридан бери бўш эди. Ўшанда собиқ давлат раҳбари ва ҳозир сайланган Жозеф Аун билан фамилияси бир хил бўлган Мишель Ауннинг ваколат муддати тугади. Эронпараст “Ҳизбуллоҳ” радикал гуруҳи президентликка ўз номзодини сайлай олмади. Жозеф Аун АҚШ ва Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланади.

    Сўнгги икки йил ичида Ливан президентини сайлаш учун 12 марта муваффақиятсиз уриниш бўлган, деб хабар беради dw.com.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates