баннер
14 апр 2025
07:08

    Костас Тасулас Греция президенти этиб сайланди

    Греция парламенти Бош вазир Кириакос Мицотакис томонидан номзоди кўрсатилган собиқ парламент спикери Костас (Константинос) Тасуласни президент этиб сайлади.

    Бу ҳақда мамлакат бош қонун чиқарувчи органида бўлиб ўтган овоз беришнинг тўртинчи тури якунлари далолат бермоқда.

    25 ва 31 январь ва 6 февраль кунлари бўлиб ўтган овоз беришнинг дастлабки уч тури муваффақиятсиз якунланди. Овоз беришнинг биринчи ва иккинчи турида Греция президентини сайлаш учун учдан икки (300 ўринли парламентда 200 овоз), учинчисида эса бешдан уч кўпчилик (180 овоз) талаб қилинган. Ҳар уч турда 160 нафар парламентарий Тасуласга овоз берди. Тўртинчи турда президент кўпчилик 151 овоз билан сайланди. Тасулас номзодини илгари сурган ҳукмрон “Янги демократия” партияси мамлакат олий қонун чиқарувчи органида 156 нафар парламент депутатига эга, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech