2026 йилги Жаҳон чемпионати расмий тўпи — “Трионда” намойиш этилди

    2026 йилда бўлиб ўтадиган ФИФА Жаҳон чемпионати учун расмий тўп — “Трионда” жамоатчиликка тақдим этилди.

    Бу тўп мусобақанинг тарихий аҳамиятини, инновацион ёндашувини ва уч мезбон мамлакатнинг бирдамлигини ўзида мужассам этган.

    “Трионда” номи испан тилидан “уч тўлқин” деб таржима қилинади. Бу ном илк бор уч давлат — Канада, Мексика ва АҚШ — биргаликда жаҳон чемпионатига мезбонлик қилаётганини рамзий тарзда ифода этади. Тўп дизайнида ҳам шу бирдамлик ва қўшма мезбонлик ғояси яққол акс этган.

    ФИФА президенти Жанни Инфантино расмий тақдимот маросимида қуйидагича изоҳ берди:

    «ФИФА Жаҳон Чемпионати-2026 учун расмий тўп – бу чинакам санъат асари! Мен «Трионда« тўпини тақдим этишдан хурсандман ва фахрланаман. «Adidas» яна бир бор рамзий ва технологик жиҳатдан мукаммал тўпни яратди – бу дизайн уч мезбон мамлакат – Канада, Мексика ва АҚШнинг бирдамлигини, иштиёқини ўзида ифода этади.
    Бу гўзал тўпнинг дарвозани тўрига бориб тушишини интиқлик билан кутяпман. Футбол байрами тобора яқинлашмоқда – ва тўп энди ҳаракатда!»

    «Трионда» тўпининг ўзига хос хусусиятлари:

    Ранглар уйғунлиги — тўп дизайнида Канада (қизил), Мексика (яшил) ва АҚШ (кўк) рангларидан илҳом олинган.

    Тўлқинли геометрик шакл — янги тўрт панелли конструкция чуқур чоклар орқали ҳавода барқарор парвозни таъминлайди.

    Олтин безаклар — ФИФА Жаҳон чемпионати кубогига ишора сифатида ишлатилган.

    Янги авлод технологиялари

    “Трионда” нафақат кўркам, балки технология жиҳатдан ҳам илғор тўп ҳисобланади. Унда қуйидаги янгиликлар жорий этилган:

    • Ёпишқоқликни оширувчи юзаки иконлар — айниқса, нам ҳавода ўйин пайтида яхши назорат ва қулайлик яратади.
    • 500 гертс частотали ҳаракат датчиги — тўпнинг ҳаракатини аниқ қайд этиб, ВАР тизимига реал вақтда маълумот юборади. Бу, хусусан, офсайд каби ноаниқ вазиятларни аниқлашда муҳим роль ўйнайди.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates