Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ирландияга қарши баҳсда мағлубиятга учради

    Бугун, 8 ноябрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати “J” гуруҳи 2-тури доирасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ирландияга қарши майдонга тушди.

    Мураббий Исломбек Исмоилов шогирдлари баҳсни фаол бошлади ва 19-дақиқада Абубакир Шукуруллаев киритган гол орқали ҳисобни очди. Бироқ, ордан кўп ўтмай, 32-дақиқада Грэди Макдоннелл ҳисобни тенглаштирди.

    Иккинчи бўлимда томонлар бир қатор хавфли вазиятлар яратди. 75-дақиқада Майкл Нонан ирландияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:1. Шу тариқа, баҳс Ирландия фойдасига якунланди.

    Голлар: Шукуруллаев (19’), Макдоннелл (32’), Нонан (75’)

    Бош ҳакам — Мерифе Абду (Камерун).

    Ёрдамчи ҳакамлар — Робле Элейе, Доэ Жоэль (Жибути).

    Захира ҳаками — Ҳамза Ал-Фориқ (Марокаш).

    Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Эндиликда жамоамиз 3-турда Панама терма жамоасига қарши майдонга тушади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates